Тошкент вилояти. 2020 йилнинг 21 июль куни соат 18:30 да Бўка тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро 51 ёшли А.Т., ўзига тегишли Бўка тумани Тошлоқ МФЙда жойлашган савдо мажмуасида 5 нафар шахсларга қонунга хилоф равишда пул тикиб қимор ўйини ўйнаш учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Тадбир давомида 1.510.000 сўм ва А.Т., дан 10.000 сўм миқдоридаги пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.