Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Бугундан олий таълимдан кейинги таълим (докторантура) учун ҳужжат топшириш бошланди

Бугундан олий таълимдан кейинги таълим (докторантура) учун ҳужжат топшириш бошланди

2024-йил 1-чорак учун олий таълимдан кейинги таълимнинг барча шакллари бўйича ҳужжатлар жорий йил 15-сентябридан 15-октябрига қадар Ягона электрон тизими орқали қабул қилинади.

стажёр-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;

таянч докторантура — фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

докторантура — фан доктори (Doctor of Philosophy) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;

мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли.

Ҳужжат топшириш вақтида туғиладиган саволларга махсус телеграмм гуруҳи орқали жавоб олиш мумкин.

Киритилди: 22:48 15.09.2023. Ўқилди: 2612 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!