Бугун 17 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Бугундан Киевда кўча ёриткичлари чекланади

Бугундан Киевда кўча ёриткичлари чекланади

Маҳаллий ҳокимият маълумотига кўра, эндиликда кўча чироқлари қувватининг атиги 20 фоизида ишлайди, ёруғликни пасайтириш имкони бўлмаган ҳудудларда эса барча чироқларнинг фақат 50 фоизи ёқилади.

Шунингдек, бинолар, иншоотлар ва рекламаларнинг меъморий-декоратив ёритилиши ҳам чекланади.

Шу билан бирга, мутахассислар деярли бутун Украина барқарор электр таъминотисиз қолиш хавфи борлигини таъкидламоқда. Бу Россиянинг 220 кВ ва ундан юқори кучланишдаги трансформаторларга зарбалари давом этса юз бериши мумкин.

Киритилди: Бугун 18:57. Ўқилди: 227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!