Қаерга ва қандай қилиб мурожаат қилиш мумкин?
- Яқиндаги Давлат хизматлари марказига бориб ёки my.gov.uz сайти орқали онлайн: my.gov.uz/oz/service/325
- Субсидия олиш учун қуйидагилар талаб этилади:
- 30 баллдан кам бўлмаган ижтимоий рейтинг (баллар тўғрисида my.gov.uz сайтида маълумот берилади)
- Даромад чегаралари:
- Вилоятлар ва Қорақалпоғистонда: 3,1 млн сўмдан 9,2 млн сўмгача
- Тошкент шаҳрида: 3,1 млн сўмдан 10,6 млн сўмгача
- Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги шарт
- Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун алоҳида мезонлар мавжуд
- Ариза қабул қилиш – 10 июль соат 09:00 дан бошланади.