Олий ва касбий таълим муассасаларига кириш бўйича 2025/2026 ўқув йили учун тест синовлари бошланди.
🗓 Тест синовлари ҳар куни икки сменада ўтказилади:
1-смена: 08:00 – 11:00
2-смена: 15:00 – 18:00
⏳Абитуриентлардан тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин тест синови ўтказиладиган ҳудудга қуйидаги ҳужжатлар билан келиш сўралади:
➡️ Паспорт (ID-карта)нинг асли
➡️ Абитуриент рухсатномаси
❗️Эслатма. Абитуриент:
✔️ 1-смена учун соат 07:30 га қадар;
✔️ 2-смена учун соат 14:30 га қадар текширувлардан ўтиб, жой эгаллаб бўлиши шарт.