АҚШ президенти Дональд Трамп кун давомида АҚШнинг Сурияга қарши санкцияларини юмшатиш ҳақидаги фармонни имзолайди.
Бу ҳақда CBS телеканалининг Оқ уйда аккредитациядан ўтган мухбири Женнифер Жейкобс маълум қилди.
"Бугун Трамп Сурияга қарши санкцияларни юмшатиш тўғрисидаги фармонни имзолайди", — деб ёзди у "Х" ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, 4 май куни Трамп Ар-Риёдда Сурия муваққат раҳбари Аҳмад ал-Шара билан музокаралар ўтказган ва бу икки давлат раҳбарларининг сўнгги 25 йилдаги илк учрашуви бўлганди. Америка раҳбари Вашингтон Ҳофиз Асад ва унинг ўғли Башар Асад ҳукмронлиги даврида Дамашққа ўнлаб йиллар давомида қўйилган чекловларни бекор қилишни бошлашини маълум қилди.