Бугун Тошкентнинг Юнусобод ва Бектемир туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади, дея хабар берди "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Юнусобод тумани: "Мингчинор" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 15:00 гача;
Бектемир тумани: "Нурли йўл" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.