“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат 23-28° гача пасаяди.
Пойтахтимизда кечга томон биъроз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 24-26° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Баъзи жойларда шамол 18-23 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17° бўлади.