Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4-6 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Республика бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда.
3-5 ноябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади.
4-6 ноябрга келиб ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва кечалари 0-3 даража илиқни ташкил этади, баъзи жойларда совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача бўлади.
3 НОЯБРГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ:
ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 14-16° илиқ бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 9-14° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечаси ёғингарчилик кузатилмайди, кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, СИРДАРЁ, ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тозонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11° илиқ, кундузи 14-16° илиқ бўлади.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тозонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-11°, кундузи 17-22° бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ: Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9°, кундузи 15-20° бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.