Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампнинг телефон орқали мулоқоти Москва вақти билан соат 17:00 (Тошкент вақти билан соат 19:00)га режалаштирилганини маълум қилди.
"Трамп билан телефон суҳбати соат 17:00 да бўлиб ўтади", — деди Песков.
Россия президенти матбуот котиби давлат раҳбарларининг бўлажак суҳбатини муҳим деб атади ва унинг натижалари ҳақида хабар берилади.