Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Бугун Маҳфуза Боботиллаева таваллуд топган кун

A A A
Бугун Маҳфуза Боботиллаева таваллуд топган кун

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳфуза Боботиллаева 1961 йили 16 октябрда Тошкентда таваллуд топган. Аввалги Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. 1983 йилдан буён Ўзбек миллий академик драма театрида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Актриса ижоди давомида “Кўнгил кўчалари”, “Шайтанат”, “Қирқ тоғоранинг қирқ ноғораси”, “Наҳотки сен?”, “Хавфли бурилиш”, “Жаноб Ҳеч ким”, “Бевалар”, “Зирапча”, “Кўргим келади”, “96 соат” каби фильмларда ва кўплаб спектаклларда ўзига хос ролларни ижро этган. Бугун актриса 60 ёшни қарши олмоқда.

Кинематография агентлиги устоз санъаткор Маҳфуза Боботиллаеванинг бугунги таваллуд куни билан табриклаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва ижодий зафарлар тилайди.

Киритилди: 11:33 16.10.2021. Ўқилди: 3833 марта. Фикрлар сони: 5 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!