Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Носирова 1964 йили 14 январь куни таваллуд топган. Аввалги Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган.
Ижоди давомида “Супер келинчак”, “Ошиқлар”, “Хиёнат”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Кореялик келин”, “Аччиқ ҳаёт”, “Айрилиқ” каби фильмлар ҳамда кўплаб спектаклларда ўзига хос ролларни ижро этган. Бугун актриса 58 ёшини нишонламоқда.
Кинематография агентлиги жамоаси устоз санъаткор Гулчеҳра Носировани бугунги таваллуд куни билан табриклаб, узоқ умр, мустаҳкам саломатлик ва ижодий зафарлар тилайди.