Бугун 8 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Бугун Ерда бир ҳафта давом этадиган жуда кучли магнит бўрони бошланади

Бугун Ерда бир ҳафта давом этадиган жуда кучли магнит бўрони бошланади

Якшанба куни Ерга бир ҳафта давом этадиган жуда кучли магнит бўрони урилади. Айниқса, 5, 6 ва 11 май кунлари об-ҳаво таъсирига сезгир одамлар учун оғирроқ кечиши мумкин.

Мутахассислар бу кунларда жисмоний ва эҳтиёжсиз ҳиссий зўриқишлардан сақланишни, шунингдек, кўпроқ сув истеъмол қилишни тавсия қилишмоқда.

Шунингдек, бундан айниқса, артериал гипертония хасталигига чалинган беморлар кўпроқ азият чекади.

Қолаверса, магнит бўрони бронхиал астма билан оғриган одамлар саломатлигида ҳам муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Шундай экан, бундай вазиятда, аввало, овқатланиш рационига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Кўпроқ ҳўл мевалар, қолаверса, майиз ва туршак каби калийга бой маҳсулотлар, таркибида C витамини кўп бўлган банан ва бошқа цитрус неъматлардан истеъмол қилиш зарур.

Киритилди: 10:23 04.05.2025. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!