Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бугун, 31 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

A A A
Бугун, 31 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 31 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 8-10, кундузи 14-16 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3-8, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг- тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлади. Туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Муҳим ҳодисалар

30-31 октябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи туманларидан нам ва совуқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

30 октябряда республикамиз бўйлаб, 31 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли ёмғир ёғади. 30-31 октябрь кунлари республикамизнинг тоғли туманларида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади).

30-31 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.

Кундузги ҳаво ҳарорати 10-13 даражагача пасайиши мумкин.

Киритилди: 08:46 31.10.2022. Ўқилди: 2048 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар