Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Бугун, 31 март куни Туркияда маҳаллий маъмурият раҳбарлиги учун сайловлар бўлиб ўтади

A A A
Бугун, 31 март куни Туркияда маҳаллий маъмурият раҳбарлиги учун сайловлар бўлиб ўтади

"Сайловларнинг натижалари Эрдўғоннинг сиёсий тақдирига таъсир қилади", —дея қайд этади экспертлар.

Туркиянинг амалдаги Конституцияси Эрдўғонга янги муддатга президентликка ўз номзодини қўйишига рухсат бермайди, лекин унинг сиёсий иттифоқчилари уни ҳокимиятда сақлаб қолиш учун мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартириш киритиш ҳақида очиқ гапирмоқда. Агар шундай бўладиган бўлса, Эрдўғон 2028 йилги навбатдаги президентлик сайловида қатнашиши мумкин.

Аммо вазиятга маҳаллий маъмурият раҳбарлиги учун сайловлар натижалари таъсир қилиши мумкин. Гап шундаки, мухолифат 2019 йилги маҳаллий сайловларда тарихий муваффақиятга эришиб, 11 та йирик шаҳар, жумладан, Истанбул ва пойтахт Анқарада ҳокимият тепасига келган эди. Истанбулнинг амалдаги мэри Экрем Имaмўғлу очиқчасига ўзини Эрдўғонга мухолиф сифатида кўрсатмоқда ва турк мухолифатини бирлаштира олиши мумкин. Бироқ мухолиф кучлар тарқоқ ва сайловчиларнинг уларга ишончи пасайган ҳозирги шароитда бу қийин бўлади.

Киритилди: 09:56 31.03.2024. Ўқилди: 991 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!