Унда мамлакат парламенти — 26-чақириқ Кнессетининг таркиби аниқланади.
Марказий сайлов қўмитаси маълумотларига кўра, сайловда 7 331 981 нафар фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга. Мамлакат бўйлаб 12 018 та сайлов участкаси ташкил этилган.
Сайловда 38 та партия ва сайлов рўйхати қатнашмоқда. Кнессетга кириш учун партия камида 3,25 фоиз овоз тўплаши керак.
Сайлов натижалари Исроилнинг кейинги ҳукуматини ким шакллантиришини белгилаб беради. Асосий рақобат амалдаги бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги блок ва собиқ армия бош штаби раҳбари Гади Айзенкот етакчилигидаги мухолифат ўртасида кечмоқда. Ҳозирча ҳеч бир блок 120 ўриндан 61 тасини қўлга киритиши аниқ эмас.