Бугун 18 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Будапешт Россия гази импорти тўхтатилишига тайёргарлик кўрмоқда

Будапешт Россия гази импорти тўхтатилишига тайёргарлик кўрмоқда

Венгрия зарурат туғилса, Европа Иттифоқининг Россия гази импортини босқичма-босқич тўхтатиш бўйича талабларини бажаради. Бу ҳақда мамлакат иқтисодиёт ва энергетика вазири Иштван Капитань Telex нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

«Бу Еврокомиссиянинг сиёсий қарори. Агар уни бажариш керак бўлса, бажарамиз», — деди Капитань.

Шу билан бирга, вазир вазиятга оптимистик қараётганини таъкидлади. Унинг фикрича, мазкур қарор қабул қилинишига сабаб бўлган шароитлар келгусида ўзгариши мумкин. Бундай ҳолатда Венгрия учун Россия гази импортини тўлиқ тўхтатиш талаби амалда бошқача тус олиши мумкин.

Капитань, шунингдек, Венгрия Россия газисиз ҳам мамлакат эҳтиёжини бошқа манбалар ҳисобидан таъминлаш имкониятига эга бўлиши мумкинлигини айтди.

ЕИнинг REPowerEU қоидалари Россиядан газ импортин босқичма-босқич тўхтатишни назарда тутади. Россия суюлтирилган табиий гази импорти 2026 йил охиригача, қувур орқали етказиб бериладиган газ эса 2027 йил кузига қадар тўхтатилиши режалаштирилган. Айрим ҳолатларда қувур гази учун муддат узайтирилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 14:23. Ўқилди: 178 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!