Бугун 19 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Бу йилда тўлов-контракт суммалари оширилмайди!

Бу йилда тўлов-контракт суммалари оширилмайди!

Бу масалада Олий таълим вазирлигининг масъуллари билан боғландим, улар ушбу маълумотни тасдиқлашди. деб хабар бермоқда Huquqshunos Xushnudbek Xudoyberdiyev

Тез орада талабалар учун янги ўқув йилига онлайн шартнома олиш бошланади, шартномада ўтган йили тасдиқланган суммалар акс этади.

❓ Юридик жиҳатдан бу қандай бўлади?

Ўтган йили тўлов-контрактлар миқдори ҳақидаги Давлат қабул комиссиясининг қарори “2024-2025-ўқув йилидан бошлаб қуйидаги миқдорлар тасдиқлансин” деган мазмунда чиққан эди. Жорий йилда янги миқдорлар тасдиқланмайди, демак, юридик жиҳатдан ўтган йили тасдиқланган миқдорлар амал қилишда давом этаверади.

Қоидага кўра, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳлар тўлов-контракт миқдорларини ошириш ёки эскича қолдириш масаласини ўзи ҳал қилади. Аммо катта эҳтимол билан уларда ҳам ошмаса керак (агар 1-2 таси истисно бўлмаса, албатта).

Киритилди: 12:56 18.08.2025. Ўқилди: 877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!