Хитойнинг Цзинань шаҳридаги ресторанлардан бири меҳмонларга бепул овқат ва ичкилик таклиф қилади. Агар улар ресторанга киришда ўрнатилган тор металл панжара орқали ўта олишса, дея хабар бермоқда “segodnya.ua”.
Ресторан эгаси Чжао Ланг бу ишни нафақат истеъмолчиларни жалб қилиш учун, балки уларнинг парҳезга эътибор беришлари ва кейинчалик ортиқча вазндан қийналмасликлари учун амалга оширди.
Рестораннинг кириш қисмига турли хил кенгликдаги металл панжаралар қўйиб чиқилган. Мисол учун, 15 см ли энг кичик бўшлиқдан ўтган кишига кечқурун овқат ва ичкилик бепул берилади.