Бугун 28 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Бу Путин учун ёмон кун - Кулеба

Бу Путин учун ёмон кун - Кулеба

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси томонидан Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатувчи қонун лойиҳасининг маъқулланишини «Америка иккиланиб қолишига ишонишга журъат қилганлар учун ёмон кун» деб атади.

«Бу [Россия президенти Владимир] Путин учун ёмон кун. Америка нимани ва кимни ҳимоя қилишда иккиланиши мумкинлигига ишонишга журъат этган ҳар бир киши учун ёмон кун», деди Кулеба.

ТИВ раҳбари Вакиллар палатасига ўз миннатдорчилигини билдириб, «АҚШнинг глобал етакчилигини тасдиқлашини» таъкидлади.

Киритилди: 07:05 21.04.2024. Ўқилди: 3533 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!