"Агар биз бу қурол-яроғлар учун тўлов қилсак, бу бизнинг қўллаб-қувватлашимиз ҳисобланади. Яъни, бу Европа томонидан кўрсатилаётган ёрдам. Биз Украинага ёрдам бериш учун барча имкониятларимизни ишга соляпмиз. Шунинг учун бошқаларни ҳам шундай қилишга ундаяпмиз...
Биласизми, агар сиз қурол-яроғ етказиб беришни ваъда қилсангиз-у, аммо унинг ҳақи бошқа биров томонидан тўланади десангиз, бу аслида сизнинг ёрдамингиз бўлмайди, шундай эмасми?", - дейди Евроиттифоқ дипломатияси бошлиғи Кая Каллас.
Шунингдек, Каллас Европа Иттифоқи ҳукумати Украина учун қурол-аслаҳа сотиб олиш борасида қўлидан келган барча чораларни кўришга ҳаракат қилишини билдирган.