Бугун 18 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Бу баёнот менинг фикримга муносиб жавоб бўлди» — Путин

«Бу баёнот менинг фикримга муносиб жавоб бўлди» — Путин

Яқинда Владимир Путин Россия учун АҚШ президентлиги лавозимида Трамп эмас, балки Байденнинг қолиши фойдалироқ эканлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, Жо Байден ўз баёноти билан унинг ушбу гапларига айни керакли — "адекват реакция" билдирди.

Путин ВГТРК мухбири Павел Зарубинга бу борада шундай деди:

"Биз сиз билан бу ҳақда яқинда гаплашгандик, сиз мендан АҚШнинг бўлажак президенти сифатида кимни афзал кўришимни сўрагандингиз. Мен ўшанда, ҳар қандай президент билан ишлашга тайёрлигимизни, лекин биз, яъни Россия учун — айнан Байден номзоди афзалроқ эканлигини айтдим.

Ва унинг ҳозирги гапларига қараб айтишим мумкинки, мен мутлақо ҳақ эдим. Тушунаман, у ҳеч қачон менга: "Володя, раҳмат сенга, менга кўп ёрдам бердинг", — деб айта олмайди. Мен ҳам ўз навбатида ўша фикримни америкаликлар учун эмас, балки ўз томошабинларимиз учун айтган эдим", — дея таъкидлади Путин.

Путин, сўзини якунлар экан, Россия учун Трампдан кўра Байденнинг АҚШ президенти бўлиб қолиши фойдалироқ эканлиги тўғрисидаги фикрини ўзгартирмаслигини қўшимча қилди.

Киритилди: 06:44 23.02.2024. Ўқилди: 7370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!