"Украина бу соҳада ЕИ билан ҳамкорликни давом эттириши мумкин ва, албатта, биз бундан мамнун бўламиз", — дея фикр билдирди Еврокомиссия вакили Леа Цубер.
Унинг эслатишича, Европа Иттифоқи ва Украина муҳим қазилма ресурслар бўйича ҳамкорлар бўлиб, бу 2021 йилдаги ўзаро англашув меморандумида белгиланган.
"Киевнинг Вашингтон билан келишуви ўзаро англашув меморандумига таъсир қилмайди. Биз келишувда Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш жараёни ва ЕИ қонунчилик ҳужжатлари ҳисобга олинганини олқишлаймиз. Бу, шубҳасиз, муҳим аҳамиятга эга", — дея таъкидлади Еврокомиссия матбуот хизмати раҳбари Паула Пиньо.