Бу ҳақда Financial Times (FT) нашри заводга эгалик қилувчи Италия мудофаа саноати гуруҳи Leonardo бош директори Роберто Синголани сўзларига таяниб хабар бермоқда.
Англиянинг жануби-ғарбий қисмидаги Йовил шаҳрида жойлашган заводнинг келажаги ҳақидаги бу огоҳлантириш мудофаа саноатида ҳукумат шартномалари йўқлиги сабабли кенг тарқалган норозилик фонида пайдо бўлди.
"Биз Йовилни абадий субсидия қила олмаймиз. Биз Буюк Британия ҳукуматидан 14 йил давомида ҳеч қандай шартнома олмадик", деди Синголани.
Тахминан 3300 киши ишлайдиган заводнинг ёпилиши шаҳар ва бутун минтақага катта зарар етказади. Бу бошқа компанияларнинг яна бир неча минг ходимларига ҳам таъсир қилади.
Британия Мудофаа вазирлиги Қироллик ҳаво кучлари томонидан бир неча ўн йиллар давомида фойдаланилган Puma транспорт вертолётлари ўрнига янги вертолётлар харидини бекор қилса, бу қарор қабул қилиниши мумкин.