Британиялик тадқиқотчилар тиш эмалини қайта тиклай оладиган янги препарат – гелни ишлаб чиқишди. Бу ҳақда Nature Communications журналида чоп этилган мақолада маълум қилинади.
Янги гел тиш сиртидаги ёриқларни тўлдиради ва эмаль кристалларининг ўсишини рағбатлантиради. Натижада янги ҳимоя қатлами табиий тўқималарга сингиб кетади. Олимларнинг айтишича, гел тишда ҳатто уни ювгандан кейин ҳам бир неча ҳафта сақланиб туради.
Мутахассислар бу технологияни тиш касалликларининг олдини олиш ва кариеснинг дастлабки босқичларини даволаш имконини берувчи ҳақиқий инқилоб деб баҳолашмоқда.
Бу борадаги илмий синовлар инсонларда 2026 йил бошида бошланиши режалаштирилган. Илк маҳсулот эса 2026 йил охирида бозорга чиқиши кутилмоқда.