Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Британияда Россиянинг энг хавфли қуролини айтишди

Британияда Россиянинг энг хавфли қуролини айтишди

С-400 зенит-ракета комплекси, “Бастион-П” соҳил ракета мажмуаси ва “Искандер” тезкор-тактик комплекси - Россиянинг энг хавфли қуроли ҳисобланади. Бу ҳақда Janes 360 нашри Буюк Британиянинг Қуролли кучлари штаб бошлиғи Жулианн Боллга асосан хабар қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Таъкидланишича, Буюк Британияда бунга мос жавоб тайёрлаш талаб этади.

Боллнинг сўзларига кўра, Россия томонидан бу ракета тизимларидан фойдаланган ҳолда киришни чеклаш ва маневр зоналари (A2/AD - таҳр.) Британиянинг ўзгарувчан вазиятга тезда жавоб бериш қобилиятига шубҳа туғдирмоқда.

Бундай чекловга қарши сунъий интеллект ёрдамида замонавий қурол турларини ишлаб чиқиш ва жанговар тактикасини ўзгартиришни таклиф қилади.

A2/AD - ўз кучларини қўриқланадиган ҳудудга жойлаштириш ёки кўчириш учун катта хавф туғдириб, душманни (қурол-аслаҳа тўпламини) ушлаш концепцияси.

С-400 “Триумф”  - авиация, қанотли ва баллистик ракеталар, шунингдек қуруқликдаги объектларни йўқ қилиш учун мўлжалланган замонавий зенит-ракета комплекси ҳисобланади. Таъсир қилиш узоқлиғи – 400 км, комплекс 30 км баландликда нишонларни яксон қилиши мумкин.

"Бастион" –сув ва ҳаво кемаларига зарба бериш учун мўлжалланган қуруқликдаги ракета тизими.

“Искандер” - тактик ракета тизими. Ушбу мажмуаларнинг асосий мақсади душманнинг ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа тизимини, шунингдек 500 километргача масофада жойлашган энг муҳим объектларни йўқ қилиш учун мўлжалланган.

 

Киритилди: 13:14 12.09.2019. Ўқилди: 4770 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!