Технологик фирмалар Буюк Британия адлия вазири билан учрашувда ҳуқуқбузарларни кузатиш тизимига трекерларни киритишни таклиф қилишди. Буюк Британия Адлия вазири Шабана Маҳмуд компанияларга қамоқхона инқирозини ҳал қилиш учун "яқинроқ ҳамкорлик" ни хоҳлашини айтди.
Ҳуқуқбузарларнинг териси остига ўрнатилган кузатув мосламалари, маҳбусларни жойлаштириш учун ишлатиладиган роботлар ва уларни ташишда фойдаланиладиган ҳайдовчисиз транспорт воситалари Буюк Британия адлия тизимидаги инқирозни енгиш бўйича ғоялар излаётган вазирларга технология компаниялари томонидан таклиф қилинган чора-тадбирлар қаторига киради, деб ёзади The Guardian.
Таклифлар ўтган ой Лондонда Адлия вазири Шабана Маҳмуд раислигида ўтган йигирмадан ортиқ технология компаниялари йиғилишида илгари сурилган, баённомалари нашр томонидан қўлга киритилган. Қамоқхоналарда жой етишмаслиги ва пробация зобитлари оғир аҳволда экан, Британия вазирлари компанияларга “қамоқхонадан ташқарида қамоқхона” яратиш учун тақиладиган технологиялар, хатти-ҳаракатлар мониторинги ва геолокациядан қандай фойдаланиш бўйича ғояларни хоҳлашларини айтишди.
Йиғилганлар орасида Google, Amazon, Microsoft ва АҚШ Қуролли Кучлари билан яқиндан ҳамкорлик қилувчи Palantir компаниялари вакиллари ҳам бор эди.