АҚШ президенти Дональд Трампнинг ташрифи доирасида Буюк Британия ва АҚШ атом энергетикаси ривожи бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолаши кутилмоқда.
Бу келишув икки давлатга янги электр станцияларини молиялаштириш учун сармоя жалб қилишга ёрдам беради. Жумладан, америкалик X-Energy ва британлик Centrica компаниялари томонидан Англиянинг шимолий-шарқида 12 та замонавий модулли реактор қуриш режаси мавжуд.
🔹 Буюк Британия ҳукумати охирги ойларда атом энергетикасини ривожлантиришни фаол қўллаб-қувватламоқда. Улар $19 миллиардлик инвестиция билан "Sizewell C" АЭС қурилишига ва Rolls-Royce компанияси томонидан мамлакатдаги биринчи кичик модулли реактор (SMR) лойиҳасини амалга оширишга ёрдам бераётгани айтилди.
🔹 Шунингдек, Британиянинг Urenco компанияси АҚШ бозорига кам бойитилган ураннинг такомиллаштирилган турини етказиб бериш бўйича шартнома тузмоқда.
🔹 Ёрдамчи лойиҳалардан яна бири — $15 миллиардлик замонавий маълумотлар марказларини барпо этиш бўлиб, улар кичик модулли реакторлар орқали электр билан таъминланади.