Буюк Британия камида 2025 йил охиригача Украина ҳарбийларини тайёрлашда давом этади. Бу ҳақда қироллик мудофаа департаменти раҳбари Жон Хили 6 сентябрь куни Германияда Рамштейн авиабазасида бўлиб ўтган Киевга қурол етказиб беришни мувофиқлаштириш бўйича гуруҳ йиғилишидан сўнг маълум қилди .
Вазирнинг таъкидлашича, 2022 йил бошидан буён Украина Қуролли кучларининг 45 мингдан ортиқ аскарлари «мамлакатни ҳимоя қилиш учун зарур бўлган кўникмаларни» эгаллаган. Улар Интерфлех дастури орқали Қироллик кучлари стандартларига ўқитилади. Тахминан беш ҳафта давом этади ва Британия ҳудудида бўлиб ўтади. Хилининг таъкидлашича, дастурнинг узайтирилиши Қироллик «Украинага содиқлигини» кўрсатади.
«Бирлашган Қироллик ёрдамини оширишда давом этади. Биз Украинани қанча керак бўлса, қўллаб-қувватлаймиз», — деди мудофаа вазирлиги раҳбари.