Бугун 6 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Британия ташқи разведка хизматига илк бор аёл киши раҳбар этиб тайинланди

Британия ташқи разведка хизматига илк бор аёл киши раҳбар этиб тайинланди

Карьера Британия разведкачиси Блейз Метревели мамлакат ташқи разведка хизмати MI-6 раҳбари лавозимини эгаллади ва бу лавозимни эгаллаган биринчи аёл бўлди.

The Times нашрининг ёзишича, у беш йил давомида махфий хизматни бошқарган Ричард Мурдан кейин ўз вазифасини 1 октябрда бошлаган.

Қайд этилишича, 48 ёшли Метревели 1909 йилдан бошланган MI-6 тарихидаги энг ёш раҳбар ҳисобланади. У агентликда 1999 йилда иш бошлаган. Метревели кўп вақтини Яқин Шарқнинг турли жойларида ўтказган. Газетанинг қўшимча қилишича, у араб тилини яхши билади ва болалигида Саудия Арабистонида яшаган.

Газетанинг манбаларига кўра, MI-6нинг янги раҳбари "Яқин Шарқдаги Британия таъсирини тиклаш"га эътибор қаратади. "У биринчи навбатда шу нарсага эътибор қаратади. Британия Ғазо секторидаги вазиятга таъсир қила оладими ёки йўқми, буни кўриш жуда қизиқ бўлади. Биз Исроил ва Ғазо ўртасидаги можаро четида қолдик", - деди газета манбаси.

Манба шунингдек, MI-6нинг янги раҳбари Россия ишларини "яхши билиши"ни таъкидлади. Бундан ташқари, газетанинг ёзишича, аввалроқ MI-6 технология бўлимига раҳбарлик қилган Метревели ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда разведка идорасини янада очиқ ва ошкора қилиш ниятида.

Метревели ташкилот тарихидаги MI-6нинг 18-бошлиғи бўлди. Унинг тайинланиши Британия ҳукумати веб-сайтида 15 июнь куни эълон қилинган. Ўша пайтда Даунинг-стрит, 10-уйдаги офис Метревели Кембриж университетини тамомлаган ва у ерда антропология бўйича таҳсил олган.

Киритилди: 09:31 03.10.2025. Ўқилди: 550 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!