Британиянинг Radio Caroline радиостанцияси янглишиб қирол Карл III нинг вафот этгани ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда The Independent газетаси ёзмоқда.
Нашрнинг маълумотларига кўра, 19 май куни эфирда монархнинг вафоти ҳақидаги эълон янграган, шундан сўнг Британия мадҳияси — "Худо қиролни асрасин" қўйиб берилган.
Кейин эса одатий кўрсатувлар кутилмаганда узилиб қолган ва трансляция тахминан 15 дақиқа давомида йўқ бўлиб кетган.
Бироқ, кейинроқ бошловчилар яна эфирга чиқиб, Карл III нинг ўлими ҳақидаги хабарни инкор этишди. Улар тингловчилардан узр сўрашди ва юз берган воқеани "компьютер хатолиги" билан изоҳлашди.