Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Британия Қироллик мудофаа тадқиқотлари коллежида исроиллик талабаларни қабул қилишни тақиқлади

Британия Қироллик мудофаа тадқиқотлари коллежида исроиллик талабаларни қабул қилишни тақиқлади

Британия ҳукумати келгуси йилдан бошлаб исроиллик талабаларни нуфузли Қироллик мудофаа тадқиқотлари коллежига қабул қилмасликка қарор қилди.

Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазирлиги вакилига таяниб, Telegraph газетаси хабар берди.

Вакил таъкидлаганидек, қарор Ғазодаги урушни дипломатик йўл билан тўхтатиш, жумладан, зудлик билан ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни қайтариш ва анклав аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатишни кенгайтириш зарурати билан боғлиқ.

Исроил Мудофаа вазирлиги бош директори Амир Барам бу қарорни “урушдаги иттифоқчига нисбатан ўта ноинсофлик” деб атади.

Аввалроқ, 10 июнь куни Буюк Британия Австралия, Канада, Норвегия ва Янги Зеландия билан биргаликда Исроил вазирлари Итамар Бен-Гвир ва Бецалел Смотричга қарши Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши зўравонликни қўзғатганликлари учун санкциялар жорий қилган эди.

Киритилди: 09:30 16.09.2025. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!