Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Британия Мудофаа вазирлиги дронларни уриб туширувчи янги RapidDestroyer электрон қуролини муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилди

 Британия Мудофаа вазирлиги дронларни уриб туширувчи янги RapidDestroyer электрон қуролини муваффақиятли синовдан ўтказганини маълум қилди

Financial Times нашрининг Буюк Британия Мудофаа вазирлигидаги манбаларига таяниб хабар беришича, кучли радиочастоталар орқали ишловчи ушбу қурол келажакда Украинада қўлланилиши мумкин.

Вазирлик баёнотига кўра, синовлар чоғида саккизтадан иборат иккита дрон гуруҳини зарарсизлантиришга муваффақ бўлинган, умумий ҳисобда эса ҳозиргача 100 дан ортиқ дрон йўқ қилинган.

RapidDestroyer Франциянинг Thales мудофаа саноати гиганти бошчилигидаги консорциум томонидан ишлаб чиқилган. Қурилма юк машинаси кузовида ташилади ва унинг ишлаши учун катта миқдорда энергия талаб этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия лазерли қуролни ҳам муваффақиятли синовдан ўтказгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 12:27 17.04.2025. Ўқилди: 706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!