Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Эрон ва Исроилни "ортга чекинишга ва кескинликни зудлик билан камайтиришга" чақирди.
ВВС хабар беришича, Стармер ҳужумларни "ташвишли" деб атади.
"Можаронинг кучайиши минтақадаги ҳеч кимга фойдали эмас. Яқин Шарқда барқарорлик устувор бўлиши керак ва биз ихтилофни юмшатиш учун ҳамкорларни жалб қилмоқдамиз. Энди вазминлик, хотиржамлик ва дипломатияга қайтиш вақти келди", деди Британия бош вазири.