Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Хитой тинглаш қурилмалари орқали махфий маълумотларни олиши мумкинлигидан хавотирлар туфайли ҳарбий хизматчиларга ўз машиналарида касбий масалаларни муҳокама қилишни тақиқлади.
Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Газета маълумотларига кўра, қўшинлар ва ҳарбий техникани ташишда фойдаланиладиган хизмат машиналарининг асбоблар панелига тинглаш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирувчи стикерлар ўрнатилган. Огоҳлантиришларда шундай дейилган: "Автомобилда РАСМИЙ маълумотларни муҳокама қилишдан сақланинг".