Британия махсус кучлари томонидан афғон тинч аҳолини ўлдириш билан боғлиқ можарога аралашган генерал Гвин Женкинс Британия ҳарбий-денгиз кучларига бошчилик қилади. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Жон Хили хабар бермоқда.
"Генерал сэр Гвин Женкинсни денгизнинг биринчи Лорди ва Ҳарбий-денгиз кучлари штаб бошлиғи этиб сайлангани билан самимий табриклайман. У бу лавозимни эгаллаган биринчи қироллик денгиз пиёдасидир", — деди Хили.
Женкинснинг тайинланиши Британия қироли Карл III томонидан маъқулланган.
Генералнинг салафи, адмирал сэр Бен Ки ҳамкасби билан муносабатлари юзасидан тергов олиб борилаётган пайтда ўз лавозимини эрта тарк этди.
Аввалроқ Британия ОАВлари собиқ ҳарбийлар интервьюларига таяниб, Британия махсус ҳаво хизмати жангчилари Афғонистон ва Ироқда қуролсиз тинч аҳолини ўлдиргани, шунингдек, маҳбуслар ва ухлаб ётган одамларни қатл қилгани ҳақида хабар берган эди. Ўшанда Афғонистондаги Британия махсус кучларини бошқарган Женкинс жиноятлар ҳақида ҳарбий полицияга хабар бермаган. 2022 йилда Буюк Британия Мудофаа вазирлиги текширув бошлаганди.