Буюк Британия ҳукумати Европа Иттифоқидан пишлоқ ва гўшт маҳсулотларини олиб киришни вақтинча тақиқлади. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Чеклов уй ҳайвонлари орасида кенг тарқаладиган оёқ ва оғиз касаллиги (FMD)дини олиш чораси сифатида жорий қилинди. Саёҳатчиларга эпидемия кучайиб бораётгани сабабли қовурилган гўшт ва пишлоқ, жумладан, сендвич каби егуликларни Британияга олиб келишга рухсат берилмайди. Чекловлар товарлар қадоқлангани ёки божсиз сотиб олинганидан қатъи назар амал қилади.