Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Британия Бош вазири: « Пандемия тугагани йўқ. Лекин мактаблар сентябрдан очилиши зарур»

Британия Бош вазири: « Пандемия тугагани йўқ. Лекин мактаблар сентябрдан очилиши зарур»

Британия Бош вазири Борис Жонсон давом этаётган коронавирус пандемиясига қарамай ҳукумат мактабларда ўқувчилар саломатлигини сақлай олишини таъкидлаган.

Шу ойнинг бошида олиб борилган ўрганишлар натижасига кўра, агар коронавирус ва унинг занжирини аниқлаш бўйича тизим яратилмасдан мактаблар очилса, қиш фаслига келиб Британияда CОVID-19 нинг иккинчи тўлқини юзага келиш хавфи туғилади. Иккинчи тўлқинда коронавирус биринчисидан икки баравар кўп тарқалиши мумкин.

Лекин Жонсон мактабларни очишни мамлакатдаги энг муҳим иш деб ҳисобламоқда. У агар келажакда карантин жорий қилинса, ёпиладиган энг охирги муассаса мактаблар бўлишини ҳам таъкидлаган.

«Мактабларимизни керакли бўлган муддатдан бир лаҳза кўпроқ ёпиб қўйишимиз ижтимоий, иқтисодий ва ахлоқий жиҳатдан катта зарарни келтириб чиқаради. Пандемия тугагани йўқ. Лекин эндиликда биз барча ўқувчиларнинг соғлигини сақлаган ҳолда мактабларни очиш бўйича етарлича билимга эгамиз» дейди Борис Жонсон.

Эслатиб ўтамиз, Британияда мактаблар март ойида ёпилган ва июнь ойида оз сонли ўқувчилар билан қайта очилганди. Британия ҳукумати ҳам сентябрнинг бошидан барча ўқувчилар мактабга қайтишларини хоҳламоқда.

Киритилди: 08:37 11.08.2020. Ўқилди: 2724 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!