"Буни айтишдан афсусдаман, лекин бу аччиқ ҳақиқат. Оптимист бўлиш яхши, аммо реалист бўлиш ҳам керак. <...> Айниқса, НАТОнинг Россиянинг Украинага босқини борасидаги муносабатига келсак, агар Путиннинг ҳужумига Шарқий Европадаги НАТО аъзоси - масалан, Болтиқбўйи давлатлари ёки ҳатто Полша ёки Руминия каби мамлакатлар дуч келган тақдирда ҳам, Ғарбий Европанинг бирон-бир бош вазири ёки президенти ўз йигит-қизларини, ўз юртдошлари кўпчилиги ҳеч қачон эшитмаган мамлакат учун Шарқий Европада жанг қилиб, жон беришга юборишига ишонмайман."