Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

БРИКСнинг сафи янада кучаяди

БРИКСнинг сафи янада кучаяди

Туркия БРИКСга аъзо бўлиш учун ариза берди.

Туркия БРИКСга кириш учун ариза берди, деб ёзади Блоомберг манбаларга таяниб.

Аввалроқ Туркиянинг Хитойдаги элчиси Исмоил Ҳақки Мусо Туркиянинг БРИКСга қўшилиш истаги Европадаги интилишларига зид эмаслигини, мамлакатнинг яқин келажакда ЕИга аъзо бўлиши эҳтимолдан йироқ эмаслигини айтган эди.

Бундан аввал Туркия молия вазири Меҳмет Шимшек, Туркия нима учун Россия ва Хитой бошчилигидаги БРИКСга аъзо эмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Анқаранинг асосий ҳамкори Европа Иттифоқи ва Туркия Европа Иттифоқининг иқтисодий лойиҳаларидан чиқмаслигини айтган.

Киритилди: 16:02 02.09.2024. Ўқилди: 1435 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!