Брент маркали нефть нархи сўнгги 5 ой ичида илк марта баррелига 76 долларлик кўрсаткичдан пасайди.
Инвесторлар OPEC+ давлатлари томонидан нефть қазиб олишни ихтиёрий қисқартириш самарали бўлишидан шубҳаланишмоқда, деб ёзмоқда Reuters.
Нефть нархи РФ президенти В.Путиннинг БАА ва Саудия Арабистонига ташрифи фонида ҳамда унинг март ойида қазиб олишни қисқартириш имконияти ҳақидаги баёнотларига қарамасдан тушишда давом этган.