Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума

O'ZB

Брэд Питтнинг ёш севгилиси — Анжелинанинг қиёфадоши кекса эркакка турмушга чиқди

A A A
Брэд Питтнинг ёш севгилиси — Анжелинанинг қиёфадоши кекса эркакка турмушга чиқди

56 ёшли Голливуд актёри Брэд Питтнинг севгилиси дея айтилаётган 27 ёшли германиялик модель Никол Потуральски турмушга чиқди. Бу ҳақда Daily Mail ёзмоқда.

Моделга яқин манбанинг сўзларига кўра, Потуральски ва унинг эри, 68 ёшли Роланд Мери очиқ муносабат тарафдорлари.

Қайд этилишича, модель Питт билан 2019 йил август ойида эрига тегишли бўлган "Борхард" ресторанида танишган.

27 августда Питт Потуральски билан учраша бошлагани маълум бўлди. Модель актёр билан Франциянинг жанубига саёҳат қилди. Журналистлар моделни актёрнинг собиқ рафиқаси Aнжелина Жолининг қиёфадоши деб аташди. Унинг фарзанди борлиги ҳақида хабар берилганди.

Киритилди: 13:05 31.08.2020. Ўқилди: 4370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!