Актёр Жим Жеффриснинг «Comedy Central» каналидаги шоусида иштирок этиб, ўзининг бошловчилик иқтидорини ҳам намойиш этди.
Брэд Питтнинг об-ҳаво башоратлари бироз пессимистик бўлди. У ўз эфирини қуйидаги ҳазил билан бошлади: «Мен Леброн Жеймс (баскетболчи) ёнига нарвон билан зўрға чиқиб боргандим, у мендан: «Пастда об-ҳаво қалай?» деб сўради. Чунки унинг бўйи жуда баланд. Мен унга жавоб қилдим: «Сендан тепада қандай бўлса, шундай — катта тезликда ўзгариб бормоқда. Тезлик катталигидан сени унутиб ҳам юборяпмиз».
Шундан сўнг Жеффрис Питтдан о-ҳаво ҳақида сўради, актёр эса ғарб, жануб ва шарқда кунлар қуёшли бўлиши, шимолда эса музликлар катта тезликда эриб бораётгани ҳақида сўзлади.
Manba: vesti.ru