Аввалроқ давлат тўнтаришига уринишда айбланиб 27 йилдан ортиқ қамоқ жазосига ҳукм қилинган Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару Бразилиядаги Федерал полиция ҳибсхонасида жазони ўта бошлади.
Бу ҳақда Федерал Олий суд (STF) судьяси Алешандри ди Морайс суднинг суд мажлиси якунлари бўйича бу ҳақда маълум қилган.
"Мен Жаир Мессиас Болсонару 27 йил 3 ойлик қаттиқ тартибдаги қамоқ жазосини, жумладан 24 йилу 9 ой қамоқ ва 2 йил 6 ой қамоққа олиш жазосини ўташни буюрдим", деди судья.
Суд, шунингдек, собиқ президент иши бўйича бошқа мурожаатлар қабул қилинмаслиги ҳақида қарор чиқарди. Болсонару 22 ноябрь куни тўпиғидаги электрон кузатув билагузукни бузишга урингани учун ҳибсга олинган эди.