Бразилиялик ҳужумчи, “Фламенго” жамоаси аъзоси Эвертон Риберо “Реал”нинг собиқ ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қўрқоқликда айблади.
Хабарингиз бор, португалиялик ҳужумчи кутилмаганда “қироллик клуби”ни тарк этган ва “Ювентус” сафига бориб қўшилганди. Риберонинг фикрича, Криштиану захирага михланиб қолишдан қўрққан.
“Винисиус Жуниор иқтидорли ёш футболчи. У “Реал”да асосий таркибда ўйнаши аниқ. Роналду эса буни биларди. Шунинг учун у Винисиус билан рақобатлашишдан қўрқди ва захирада ўтиришни истамагани учун “Реал”дан кетди”, деди Риберо.