Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бразилияда мол гўшти туфайли 800 миллиондан ортиқ дарахт кесилган

Бразилияда мол гўшти туфайли 800 миллиондан ортиқ дарахт кесилган

Бразилиянинг мол гўштига бўлган глобал талабни қондириш учун Амазонка тропик ўрмонларида 800 миллиондан ортиқ дарахт кесилди, дея хабар беради Озодлик радиоси Журналистика тадқиқот бюроси , Guardian, Repórter Brasil ва Forbidden Stories нашрларига таяниб.

Сўнгги олти йил ичида сўйиш учун ҳайвонлар боқиладиган чорвачилик хўжаликларининг кенгайиши туфайли Амазонка ўрмонлари 1,7 миллион гектарга қисқарди.

Терговчилар йигирмадан ортиқ қассобхона яқинидаги минглаб бразилиялик ранчоларнинг сунъий йўлдош тасвирларини ўрганишди. Уларнинг барчаси Европа Иттифоқи, Буюк Британия ва Хитой бозорларига гўшт етказиб берувчи учта йирик мол гўшти экспортчиларига тегишли. Ҳар учала фирма ҳам барқарор ривожланишга содиқ эканликларини ва ўрмонларни кесиш билан боғлиқ фермер хўжаликлари билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишини очиқ эълон қилади.

“Амазонка бурилиш нуқтасига жуда яқин. Шунинг учун бу рақамлар жуда ташвишли. Амазонка бунчалик кўп дарахтларни йўқотишга қурби етмайди... бу сайёравий оқибатларга олиб келади”, деди тирик сайёра учун курашувчи Mighty Earth халқаро ташкилотининг катта директори Алекс Виератна.

Киритилди: 14:35 04.06.2023. Ўқилди: 2418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!