Гуаиба (Рио Гранде-ду-Сул) муниципалитетидаги Озодлик ҳайкали нусхаси кучли шамол туфайли қулаб тушди.
Бу ҳақда G1 портали хабар бермоқда.
Воқеадан олинган видеотасвирларда Озодлик ҳайкали нусхаси кучли бўрон туфайли унинг пойдеворидан қулаб туша бошлаганини кўриш мумкин. Порталнинг қайд этишича, минтақада шамол тезлиги 25 м/с дан ошиши ҳақида огоҳлантириш берилган.
G1 маълумотларига кўра, ҳайкал, унинг пойдевори билан бирга баландлиги 35 метрни ташкил этган, қулаган қисми эса 24 метрга этган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, воқеа жойидаги ҳудуд ўраб олинган.