Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бразилияда 8 январдаги тартибсизликларга алоқадор шахсларни қўлга олиш тадбири амалга оширилди

A A A
Бразилияда 8 январдаги тартибсизликларга алоқадор шахсларни қўлга олиш тадбири амалга оширилди

Бразилия полицияси жума куни 8 январда мамлакатда бўлиб ўтган тартибсизликларга алоқадорларни аниқлаш юзасидан амалиёт ўтказди. Тинтувлар мамлакатнинг бир нечта штатида олиб борилган, деб хабар бермоқда, мамлакат полицияси сайтида тарқатилган хабарда.

"Федераль полиция жума куни эрталаб Lesa Pátria, деб номланган амалиётнинг биринчи босқичини амалга оширди. Ушбу амалиётдан мақсад 8 январь воқеаларида иштирок этган, молиялаштирган ёки тартибсизликларни қўллаб- қувватлаган шахсларни аниқлаш бўлган", - дейилади хабарда.

Хабарда келтирилишича, мамлакатнинг федераль олий суди 8 та шахсни ушлаш ҳақида ордер берган ва 16 та ордерни тинтув ўтказиш учун берган.

Собиқ Президент Жаир Болсонару тарафдорлари Президент сайлови натижаларидан норози бўлиб 8 январда Бразилия пойтахтидаги конгресс биносини эгаллаб олган. Намойишчилар Президент қароргоҳи Планалту саройига ҳамда олий суд биносига бостириб кирган, дея маълум қилди маҳаллий ОАВ.

Тартибсизликлар пайтида 2 минг киши ушланган, уларнинг 140 нафари қамалган.

Киритилди: 07:35 23.01.2023. Ўқилди: 1693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!