Бразилия аввалроқ 1 августдан Бразилия товарларига 50 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилган АҚШ раҳбариятининг ҳаракатларига жавоб қайтаради.
Бу ҳақда Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва Х ижтимоий тармоғида маълум қилган.
"Тарифларнинг ҳар қандай бир томонлама оширилишига "Иқтисодиётда ўзаро чора-тадбирлар тўғрисида"ги қонунга мувофиқ жавоб қайтарилади", — деб ёзади давлат раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп ўзаро савдодаги камомад туфайли мамлакат расмийлари Бразилия товарларига 50 фоизлик божлар жорий қилаётганини маълум қилганди. Лула да Силванинг қайд этишича, Оқ уй раҳбари тақдим этган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. "Америка маъмуриятининг ўзи статистик маълумотларга кўра, сўнгги 15 йил ичида АҚШнинг Бразилия билан савдоси тахминан 410 миллиард долларга тенг", - деди у.
"Суверенитет, ҳурмат ва Бразилия халқи манфаатларини муросасиз ҳимоя қилиш бизни дунё билан муносабатларни йўлга қўйишда йўналтирувчи қадриятларнинг асосини ташкил этади", - дея ўз сўзини якунлади Бразилия раҳбари.