"Вест Хэм" ярим ҳимоячиси Лукас Пакета спортга пул тиккани учун умрбод дисквалификация қилиниши мумкин. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.
Манбага кўра, бу ўйинчи айбдор деб топилган тақдирда содир бўлади. Таъкидланишича, суд жараёни якунланган, бироқ Пакета яқин олти ҳафта ичида расмий ҳукмни кутишига тўғри келади.
27 ёшли бразилиялик 2022 йилдан буён "Вест Хэм" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда футболчи барча мусобақаларда 36 та учрашувда қатнашиб, бешта гол урди.